ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори
Қонун устуворлиги
Суд-хуқуқ ислоҳотларни олиб бориш, ҳамда юрист-амалиётчиларга таълим бериш жараёнини такомиллаштириш Координаторнинг Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятининг марказида туради. Махаллий ва халкаро ҳамкорлар билан бирга Координатор судьялар, адвокатлар, хуқуқшунос ўқитувчилар ва давлат органлари юридик бўлимлари учун суд этикаси; электрон адлия; адолатли суд жараёнининг халқаро андозалари; судьяларни мукаммал равишда саралаш ва сайлаш тажрибаси бўйича ўқув семинарларини ўтказади.