ЕҲХТ йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиш чораларини самарали амалга оширилишини илгари сурмоқда
Тошкент, 7 апрель 2016 йил. Транспорт ҳаракати бошқарувини амалга ошириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланишининг чораларини самарали жорий этиш мавзулари ЕҲХТ кўмагида Ички ишлар вазирлиги, Олий Мажлис, давлат муассасалари, ОАВ ва фуқаролик жамияти 40 яқин вакиллари учун ташкил этилган давра суҳбати ҳамда 25 ИИВнинг ЙҲХББ нозири учун 5-7 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган 2 кунлик семинар марказида бўлди.
Ўзбекистонда транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл ҳаракати муҳофазасини мустаҳкамлаш давлат дастурини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар давра суҳбати муҳокамаси диққат-эътиборини қозонди. Туркия ва Сербиядан келган уч нафар эксперт транспорт ҳаракатини бошқариш, тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари борасидаги ўз мамлакатлари илғор тажрибаси билан ўртоқлашди. Турли хил манфаатдор томонлар ўртасида алоқалар самарали бўлиши муҳимлигига алоҳида эътибор берилиб, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва йўлларда муносиб аҳлоқни тарғиб қилиш умумий мақсад деб эътироф этилди.
ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Коордиатори Наташа Расич қуйидагиларни айтди: «Транспорт ҳаракати хавфсизлиги самарадорлиги ва йўл-ҳаракати хатарлари тўғрисида аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган яқинда жорий қилинган қоидаларни тадбиқ қилиш жараёнига жалб қилинган манфаатдор томонлар ўртасида конструктив суҳбатни таъминлаш муҳимдир».
Давра суҳбати муҳокамаларидан сўнг, ИИВнинг ЙҲХББ ходимлари ЙҲҚга риоя қилиш борасида илғор тажриба алмашинувига бағишланган семинар давомида ўз билимларини оширдилар. Туркия ва Сербия экспертлари ўз мамлакатларида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича кенг тасвир ҳавола этиб, интеграциялашган йўл тизими ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда янги технологиялар, жумладан йўллар видео назорати, афзалликларига урғу беришди.
Шу билар бирга, семинар иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш янги услублари тўғрисида фикр алмашиб, ҳайдашга ўқитиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш жараёнини яхшилаш долзарблигини таъкидлашди.
Тадбирлар Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга бағишланган қўшма лойиҳа доирасида Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилди.