Ресурслар
Диний жамоатлар ва муайян эътиқодларга амал қиладиган жамоатларнинг ҳуқуқ субъектилигига доир раҳбарий принциплар
Ушбу қўлланмадан ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари
бюроси, Венеция комиссияси каби нуфузли хақаро ташкилотларнинг жаҳон
ҳамжамиятида дин ва эътикодлар эркинлигини таъминлашга қаратилган
Диний жамоатлар ва муайян эътиқодларга амал қиладиган жамоатларнинг
ҳуқуқ субъектлигига доир раҳбарий принциплар жой олган, уларнинг ўзбекча
маътни илк бор нашр этилмоқда. Қўлланма давлат хизматчилари, фуқоролик жамияти институтлари фаоллари
ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган. Мазкур қўлланма илк маротаба 2015 йилда Guidelines on the Legal Personality
of Religious or Belief Communities сифатида ЕХҲТнинг Демократик институтлар
ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) томонидан инглиз тилида
нашр қилинган. Ўзбек тилидаги маътн норасмий таржима бўлиб ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги
лойиҳалар координатори кўмагида тайёрланган ва чоп этилган. Ҳужжатдаги
фикр ва маълумотлар ДИИҲБ сиёсати ва ёндашувини ифода этиши шарт эмас
Қарашлар, фикрлар, хулосалар, ва ушбу ҳужжатда ифодаланган бошқа маълумотлар Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) нуқтаи назари ифодаси дегани эмас. Ҳужжатда ЕХҲТ муаллифи эканлигини таъкидланган ҳоллатлар бундан мустасно.