Хавфсизлик қаердан бошланади...
Хавфсизлик нафақат давлатлар орасида тинчлик муносабатлардан, балки кундалик хаётимизга таъсир қиладиган саволлардан иборат. ЕХҲТ ташкилоти хавфсизликнинг хар бир ушбу жихатлари, хусусан қуроллар остидан назорат қилиш, терроризмга қарши курашиш, хокимликни такоммилаштиршдан бошлаб атроф мухитни химоя қилиш, одамлар савдоси, қуроллар ва гиёҳванд моддаларнинг тарқатилишига қарши курашиш, демократлаштириш, оммавий ахборотларни эркинлиги ва озчиликни ташкил қилувчи миллатлар вакилларини ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устида иш олиб боради. Шимолий Америка, Европа ва Осиёдаги 57та давлатлардан ташкил топган ЕХҲТ ташкилоти дунёдаги энг катта минтақавий хавфсизлик ташкилоти бўлган ҳолда, миллиард инсонлар учун тинчлик, демократия ва барқароликка эришишга ёрдам берувчи ташкилотдир.