Ўзбекистондаги ЕҲХТ лойиҳаларининг координатори ҳуқуқ-тартиботни жамоатчилик томонидан қўриқлашни ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда
ТОШКЕНТ, 2014 йил 25 март. Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси ўқитувчилари ва ишки ишлар органлари ходимлари учун уч кунлик ўқув семинари ўз ишини бошлади.
Мазкур тадбир Ўзбекистондаги ЕҲХТ лойиҳаларининг координатори ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан ҳамкорликда ташқил қилинди. Тадбирда 26 нафар ИИВ Академияси ва ички ишлар органлари ходимилари иштирок этмоқда. Ўқув семинарни Швециялик ва Буюк Британиялик икки мутахассис олиб бормоқда. Улар ЕҲХТ иштирокчи мамлакатларида жамоатчилик томонидан ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилишда тўпланган тезкор иш тажрибаси билан ўртоқлашадилар.
“Семинар иштирокчилари ЕҲХТ бошқа мамлакатларининг ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоатчилик ўтрасидаги ҳамкорлик борасидаги тажриба билан танишадилар” – деди элчи Дьердь Сабо, Ўзбекистондаги ЕҲХТ лойиҳаларининг координатори. “Жамоатчилик томонидан ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш хавфсизлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва жамоа билан боғлик жиноятларни очишда жамоатчилик иштирокини назарда тутади, чунки ҳуқуқ-тартибот органлари бу ишни ёлғизликда бажара олмайди.”
Ушбу ўқув семинар Ўзбекистондаги ЕҲХТ лойиҳаларининг координатори ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг ҳуқуқ-тартибот органларида таълимни такомиллаштиришга қаратилган лойиҳасининг бир қисмидир.