ЕХҲТ томонидан Ўзбекистон Ички ишлар органлари ходимлари учун жиноий- қидирув тезкор бўлинмалари фаолиятини ташкил қилиш буйича семинар ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри, 2013 йил 4 июнь – Бугун Тошкент шахрида жиноий- кидирув тезкор бўлинмалари фаолиятини ташкил қилиш бўйича уч кунлик семинар – тренинг ўз ишини бошлади.
Ушбу семинар-тренинг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан биргаликда тезкор - қидирув тадбирларини ўтказиш жараёнларини ташкил қилиш бўйича илғор услубларни ўрганиш мақсадида ўтказилмоқда. Семинар-тренингга ИИБ Академиясининг 25 нафар вакиллари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тезкор ходимлари жалб қилиниб, унда Буюк Британия ва Германиядан келган икки нафар ҳалқаро экспертлар иштирок этмоқда.
Муҳокамалар давомида семинар иштирокчилари ЕХҲТ региони мамлакатлари криминал полицияларининг тезкор бўлимлари ишларини ташкил қилиш тизими бўйича ўзаро фикр алмашадилар, уларнинг фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, уларнинг тузилиш тизими, турли мамлакатларда ўз вазифаларини бажаришларида ўзига ҳос хусусиятлар бўйича тасаввурга эга бўладилар, бундан ташқари тезкор қидирув тадбирларни ўтқазиш жараенида инсоннинг қонуний хуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишига оид масалаларни кўриб чиқадилар.
Семинарни очиш давомида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойихалари координатори, элчи Дьерд Сабо «Ушбу тадбир орқали семинар қатнашувчиларига яқинда Ўзбекистонда қабул қилинган «Тезкор –кидирув фаолият ҳақидаги Қонун» ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўладилар» деб таъкидлаб ўтди. «Энг мухими, қонунни ҳимоя қилиш органлари томонидан ўз вазифаларини амалга ошириш жараёнида амалдаги қонунлардан четга чиқмасликлари ҳамда этник норма ва қадриятларга риоя этилишини таъминлашдир».
Мазкур тадбир ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси билан биргаликдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича лойиҳа доирасида ўтказилмоқда.