ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш қўллаб қувватланмоқда
Андижон шаҳри, Ўзбекистон Республикаси, 2013 йил 23 апрель – Бугун Андижон шаҳрида, гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланиши муаммосига бағишлаб ўтказиладиган иккита семинарлардан биринчиси ўз ишини бошлади. ЕХҲТ кўмаги остида ташкиллаштирилган мазкур шаклдаги тадбирлардан яна бири, 25- апрелда Фарғона шаҳрида ўз ишини давом эттиради.
Тадбирларда қонунни ҳимоя килиш органлари вакиллари, наркологик муассаса ходимлари, ҳамда маҳаллий ҳокимиятлар вакилларидан иборат 80 га яқин иштирокчилар гиёҳванд моддалар ва химиявий прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни қўллаб қувватлашга оид ишлаб чиқилган сўнгги норматив хужжатлар ҳамда бу борада амалга оширилаётган огоҳлантирувчи-профилактик чора-тадбирларни муҳокама қиладилар. Алоҳида эътибор ёшларни гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга берилиб кетишидан огоҳлантириш билан боғлиқ профилактик чора-тадбирларга ҳамда гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчиларни фош қилишга қаратилади.
"Гиёхванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ҳафвсизлик ҳамда барқарорликка жиддий ҳавф туғдириб, у фақатгина инсонларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиги ва фаровонлигига зиён етказибгина қолмай, балки уюшган жиноятчиликка ҳам молиявий ёрдам кўрсатади», деб таъкидлади ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторининг катта маслаҳатчиси Кристоф Опферманн семинар очилишида. “Мазкур тадбир наркотикларни ноқонуний алмашинувини аниқлаш ва уни бартараф этиш, ҳамда гиёхвандликни олдини олиш ва бу йуналишда иш олиб борувчи турли ташкилотларнинг ҳамкорлигини такомиллаштиришни амалий йулларини муҳокама қилишга имконият яратади ”.
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбирларда гиёҳванд моддаларнинг (ноқонуний айланишини) назорат қилиш бўйича давлат дастурини амалга оширишга жалб қилинган Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг вакиллари қатнашадилар.
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ўзаро 2008 йилдан бери хамкорлик килиб келмокда.