ЕХҲТ ёрдамида Ўзбекистонда ўтказилаётган анжуманда терроризмга қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорликка зарурат мавжудлиги таъкидланди
Бугун, 2015 йилнинг 22-апрелида, Тошкент шаҳрида ЕХҲТ ёрдамида уюштирилган “Терроризмга хавфсизликнинг трансмиллий хавф сифатида қарши курашиш” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.
Тадбир ИИВ Академияси, парламент, суд органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти қаторидан 80 дан зиёд экспертларни ҳамда ЕХҲТ, БМТнинг Гиёҳвандлик моддалари ва жиноятчилик бўйича Марказий Осиёдаги минтақавий бошқармаси, ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва МДҲнинг Аксилтеррор маркази вакилларини жамлади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Акамемияси бошлиғи, генерал Шавкат Икрамов: “Терроризм барча давлатларга таҳдид солади. Уни бирор давлат ёки миллат билан тавсифлаб бўлмайди, унинг Ватани йўқ. Ушбу анжуман тегишли маълумотларни айирбошлаш орқали терроризмга қарши курашнинг миллий дастур ва ёндашувларини чуқурлаштиришга кўмак беради”, - дея фикр билдирди.
Маҳаллий ва халқаро экспертлар терроризм олдини олиш ва унга қарши курашнинг долзарб муаммолари ва дастурий ёндашув вариантларини кўриб чиқиб, турли даражаларда аксилтеррор ҳатти-ҳаракатларини амалга оширишда ўзаро алоқадорлик ва мувофиқликни илгари суриш муҳимлигини муҳокама қиладилар.
Алексей Лиженков ЕХҲТнинг трансмиллий хавфларга қарши ҳаракатлар фаолияти координатори: “Халқаро террористик жанчилар сони ниҳоятда ўсиб кетиши ҳамда дунё бўйлаб юз бераётган саноқсиз террористик ҳужумлар бизга терроризмга қарши курашнинг ягона самарали йўли бу халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда халқаро, минтавий, субминтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш эканлигини доимо эслатиб туради”, - деб айтиб ўтди.
“Самарали аксилтеррор дастурлари давлат ҳокимияти барча бўғинлари бўйлаб ишлаб чиқилиб, халқаро ва нодавлат ҳамкорлар сай-ҳаракатлари билан боғлиқ равишда амалга оширилиши лозим. Хавфсизлигимизга солинаётган ушбу таҳдидга фақатгина биргаликда, энг аввало маълумот ва амалиёт айирбошлаш ёрдамида, жавоб қайтариш мумкин”, - дейди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, элчи Дьерд Сабо.
Бамаслаҳат муҳокама прокурорлар, қонун чиқарувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари терроризмга қарши курашнинг халқаро ҳуқуқий базаси борасидаги ҳамда терроризмни келтириб чиқарувчи шарт-шароитлар ҳақидаги билимларини кенгайтиришга имконият яратади. Шу билан бирга, анжуман иштирокчилари терроризм олдини олиш ва унга қарши курашишда инсон ҳуқуқларига ҳамда қонун устоворлигига риоя қилиш даркорлигини муҳокама қилидилар.
Ушбу тадбир ЕХҲТнинг Трансмиллий хавфлар бошқармаси билан биргаликда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кадрдар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Акамемиясига кўрсатилаётган кўп йиллик кўмаги доирасида, ташкил қилинмоқда.