ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига гуманитар ёрдам кўрсатмоқда
2020 йил 30 апрел куни ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари ходимларига гуманитар ёрдамини, шу жумладан, янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши тиббий шаҳсий ҳимоя воситаларини тақдим этди.
COVID-19 тарқалишига қарши курашиш фаолиятини давом эттираётган ички ишлар ходимларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига тиббий ниқоб ва кўзойнаклар, қўлқоплар ва антисептик воситаларини тақдим этди. Ушбу ёрдам ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан Ўзбекистон ҳукуматининг трансмиллий таҳдид ҳисобланган COVID-19га қарши курашишдаги саъй-ҳаракатларига кўмаклашиш мақсадида тақдим этилмоқда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник А.Тошпўлатовга мурожаатида жаноб элчи Жон МакГрегор “Ички ишлар ходимлари фуқаролар билан яқин алоқада бўлиб, Коронавирус пандемиясига қарши курашда энг олди қаторда кураш олиб боришмоқда. Ички ишлар ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш орқали биз аҳолини ҳимоя қиламиз ва COVID-19 тарқалишининг олдини оламиз" дея таъкидлаб ўтди.
Ушбу гуманитар ёрдамини тақдим этар экан, одамлар ва уларнинг саломатлиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги муҳим аҳамиятга эга бўлган жойда, ЕХҲТнинг хавфсизликка ҳар томонлама ёндашуви ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.