Ўзбекистондаги Президент сайлови ҳақиқий сиёсий рақобатнинг йўқлиги, ҳуқуқий ва ташкилий камчиликларнинг давом этиши билан белгиланди, дейди ЕХҲТ/ДИИҲТ кузатувчилари
ТОШКЕНТ, 2015 йил 30 март – 29 март куни Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайловида амалдаги президент шахси сиёсий майдонда ҳеч бир ҳақиқий мухолифатсиз устунлик қилди, дейди бугун чиқарилган баёнотида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) томонидан юборилган сайлов кузатувчилари. Ушбу муҳит шароитида сайлов жараёнидаги доимий ҳуқуқий ва ташкилий камчиликлар ечилмасдан қолмоқда, дейилади баёнотда қўшимча равишда.
“Президентлик лавозими конституциявий равишда кетма-кет икки муддат билан аниқ чекланганлигига қарамай, Марказий сайлов комиссияси амалдаги президентни номзод сифатида рўйхатдан ўтказди. Бу қонун устуворлигига зид равишда бўлиб, Комиссиянинг мустақиллиги борасида шубҳа ўйғотади”, - деди Тана де Зулуета хоним, ДИИҲБ сайловни кузатиш бўйича чекланган миссияси раҳбари.
Мустақил номзод сифатида сайловларда иштирок этиш имконияти сўнги ўтказилган сайловлардан кейин бекор қилинди, шунингдек сайловга тегишли қонунчилик ҳужжатларидаги қатор низомлар демократик сайловлар бўйича ЕХҲТ доирасидаги мажбуриятлар ҳамда бошқа халқаро мажбуриятлар ва андазаларга зид келади. Гарчи баъзи аввалги ЕХҲТ/ДИИҲБ тавсиялари ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларида инобатга олинган бўлса-да, уюшмалар ва ифодага оид фундаментал эркинликлар самарали равишда чекланганлигича қолмоқда, дейилади баёнотда.
“Ташвиқот тадбирларининг кўпчилиги барча номзодлар учун тенг имкониятларни яратиш, жумладан ОАВлардан фойдаланиш ва учрашувлар ўтказиш, бўйича ҳуқуқий низомларни амалга тадбиқ қилиш шартига асосланган бўлса ҳам, қаттиқ чеклов остига олинган ахборот воситалари амалдаги президентга яққол афзаллик бердилар”, - деди Зулуета хоним. “Амалдаги президентнинг сиёсати ва эришган натижалари бошқа иштирокчилар томонидан ҳеч ҳам сўроқ остига олингани йўқ”.
Конституция ифода эркинлигини таъминлайди, шу билан бирга қонунчилик ахборот тарқатиш эркинлиги борасида қаттиқ чекловлар қўяди, бу эса ўз-ўзини цензура қилишга олиб келади ва ОАВ муҳити мавжуд муқобил фикрлар ҳақида маълумот олиш ёки маълумотларга таянган холда танлаш борасида сайловчилар учун фойдали бўлмади, дейилади баёнотда.
Миссия ўтказган ОАВ мониторинги шуни кўрсатдики, давлат тасарруфидаги ахборот воситалари қонунга белгиланганлигига мувофиқ номзодларга етарли даражада бепул эфир вақти ва нашр майдонини ажратиб бердилар, аммо давлат ва хусусий ахборот воситалари асосий вақтни амалдаги президентнинг институциявий фаолиятини ёритишга бағишлаб, яққол равишда унга афзаллик бердилар.
Сайловчилар рўйхатлари мамлакат бўйлаб турли усулларда тузилди ва тузиш усулидаги зиддиятлар сайловчилар рўйхатлари аниқлигини шубҳа остига қўйди. Сайловчиларнинг ягоналаштирилган реестри мавжуд бўлмагани сабабли, рўйхатга кўп маротаба киритиш ёки хорижда истиқомат қилувчиларни киритиш холатларини солиштирма текшириш имконияти бўлмади, дейилади баёнотда.
МСК 300дан ортиқ халқаро кузатувчиларга аккредитация берди, сиёсий партиялар эса 35 000дан ортиқ вакилларни сайлов куни сафарбар этдилар. Шу билан бирга, аввалги тавсияларга қарамасдан қонунчилик ҳужжатларида кузатувни жамоатчилик ташкилотлари томонидан олиб борилиши белгиланмаган.
Қўшимча маълумот учун мурожаат этинг:
Томас Раймер, ЕХҲТ/ДИИҲБ, +998 90 990 36 28 ёки +48 609 522 266, thomas.rymer@odihr.pl