ЕХҲТ ДИИҲИ Ўзбекистонда вакиллик органларига сайловларни кузатиш миссиясини бошлаганини эълон қилади
Тошкент, 2 декабрь 2014 йил – Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Идораси (ДИИҲИ) Ўзбекистонда 21 декабрда ўтказиладиган парламент сайловларини кузатиш бўйича чекланган миссияси ишининг бошланишига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди.
Ушбу миссия мамлакатга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати таклифига биноан юборилган.
Миссияга Элчи Даан Эвертс раҳбарлик қилиб, унинг таркибига Тошкентда жойлашган 11 халқаро эксперт ва мамлакат ҳудудларига сафарбар қилинувчи 8 узоқ муддатли кузатувчилар киради.
Кузатувчилар вазифаларига ўтказилаётган сайловларни кузатиб, ЕХҲТ доирасида мажбуриятлар, сайловларга оид бошқа халқаро мажбуриятлар ва стандартлар ҳамда миллий қонунчилик бажарилишини баҳолаш киради. Миссия қонунчилик асоси ва унинг қўлланилиш тартибини баҳолайди ҳамда сайловолди кампанияси, сайловчиларни рўйхатга олиш, сайлов комиссиялари ва тегишли давлат муассасалари ишини кузатади. Миссия яна оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама мониторингини ўтказади.
Кузатув жараёни доирасида миссия номзодлар ва турли давлат муассасалари ва сиёсий партиялар вакиллари ҳамда суд-ҳуқуқ тизими, фуқаролик жамияти ва ОАВ вакиллари билан учрашади.
Сайловларни кузатиш бўйича чекланган миссиялар ўтказишга оид ДИИҲИ услубиётига биноан ушбу миссия сайлов кунида овоз бериш, овозларни санаш ва якуний ҳисоблаш жараёнларини тизимий тарзда ёки ҳар томонлама кузатмайди. Лекин миссия аъзолари мамлакат ҳудудидаги қатор сайлов участкаларига ташриф буюриб, сайлов куни қўлланилаётган тартиб ва қоидаларни ўрганишади.
Сайловлардан кейинги куни аниқланган фактлар ва хулосалар ҳақида бошланғич баёнот чоп этилади. Сайлов натижалари ҳақида якуний ҳисобот сайлов жараёни тугаганидан сўнг тахминан 2 ойдан кейин чоп этилади.
Қўшимча маълумотлар учун Элма Сеҳалич, СКЧМ ОАВ Таҳлилчисининг қуйдаги телефон рақами +99890 988 54 18 (уяли телефон) ёки elma.sehalic@odihr.uz
ёки
Рейчел Бендинг (Рачел Бендинг), ЕХҲТ/ДИИҲБнинг ОАВ/Муҳаррир Ўринбосарига қуйдаги телефон рақами +48 603 692 638 (уяли телефон) ёки rachel.bending@odihr.pl орқали мурожаат қилишингиз мумкин.