Тошкентда ўтказилаётган ЕХҲТ семинари диққат марказида терроризмга қарши кураш бўйича самарали дастурлар ҳамда универсал аксилтеррор воситалар
ТОШКЕНТ, 15 сентябрь 2016 йил – Бугун Тошкент шаҳрида ЕХҲТ томонидан ташкил қилиниб, терроризмга қарши курашишнинг халқаро ҳуқуқий мейёрларга асосланган миллий самарали дастурларини ишлаб чиқиш масалаларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси вазирлик, муассаса ва идоралари 40 та вакили иштирокидаги семинар бўлиб ўтди.
ЕХҲТ Котибияти Аксилтеррор бўлими билан биргаликда ЕХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори томонидан уюштирилган ушбу тадбир давомида иштирокчилар мавжуд ҳуқуқий асослар доирасида ҳамкорликни мустаҳкалаш масалаларини муҳокама этиб, терроризмга қарши кураш бўйича универсал конвенция ва баённомалар, шунингдек терроризмга қарши кураш ва жиноят ишлари борасида ҳамкорликка тегишли бошқа халқаро ва минтақавий ҳуқуқий воситалар амалга оширилиш жараёнини кўриб чиқдилар.
«Мандатига кўра, лойиҳалар координатори вазифаларидан бири мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш мақсадида Ўзбекистон ҳукуматига ЕХҲТ доираси ва ҳарбий-сиёсий фаолитият борасидаги бошқа халқаро мажбуриятларни амалга ошириш бўйича ҳатти-ҳаракатларига ёрдам беришдан иборат», - деб айтди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Джон МакГрегор. «Халқаро ҳамкорлик ва терроризмга қарши кураш бўйича инсон ҳуқуқларига таянган самарали дастурларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида урғу берувчи ЕХҲТнинг терроризмга қарши курашиш бўйича тўпланган концептуал базасини тадбиқ этиш йўлида Ўзбекистонни янада қўллаб-қувватлашга тайёрмиз».
БМТнинг Наркотик ва жиноятчиликка қарши кураш ташкилоти (UNODC) ва ЕХҲТ Котибияти вакиллари ўз чиқишларида давлатлар универсал аксилтеррор воситаларини ратификация қилиб, қоидаларини миллий қонунчиликка жорий қилиш чора-тадбирларини кўрганда, яратилган ҳуқуқий асос, хусасан, ушбу воситалар яратган ҳуқуқий асос, самара беришини таъқидладилар.
Ушбу семинар қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари тамойилларига мувофиқ равишда терроризм билан боғлиқ хавфларга самарали ҳозир бўлиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш миллий органлари ва тегишли нодавлат сектори ташкилотларида фаолият юритувчи мутахассисларнинг салоҳиятини оширишда ёрдам кўрсатишга қаратилган Ўзбекистон билан қўшма лойиҳа доирасидаги ЕХҲТ лойиҳалар координатори томонидан ташкил қилиган илк тадбир бўлди.