ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори
Муносиб бошқарув
Лойиҳалар координатори Бош Прокуратура, Марказий Банк ва қатор тижорат банклари билан пул маблағларини легализациясига ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда ҳамкорлик қилади. Коррупцияга қарши кураш мақсадларида, Лойиҳалар координатори асосий давлат органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг миллий режаси ва қатор тадбирлар бўйича оммага ахборот беришда иш олиб боради. Шу жумладан ҳўжалик суди судяларига ва антимонополия органларига ўқув курсларини ўтказиш орқали Лойиҳалар координатори Республика иқтисодиётида монополияларни қисқартириш ишларида кўмаклашади.